30.05.2025 12:37
147

Туркияда янги конституция тайёрланяпти

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон янги конституция тайёрлаш учун 10 нафар ҳуқуқшуносдан иборат жамоа иш бошлаганини билдирди. У "янги конституция – шахсий манфаадорлик эмас, балки миллий масала экани"га урғу берган.

“Биз янги конституцияни ўзимиз учун эмас, балки турк миллати учун тайёрлаяпмиз”, деган давлат раҳбари.

Шунингдек, Эрдўғон ҳозирги конституция эскиргани, ҳарбий таъсир белгиларини ўзида сақлаб қолганини қўшимча қилган. 

Ушбу ташаббусдан мақсад 1982-йилда ҳарбий тўнтаришдан сўнг қабул қилинган конституция ўрнига, замонавий ва демократик ҳужжат яратиш эканини таъкидлаган.

Мухолифат янги конституция орқали унинг 2028 йилдан кейин ҳам ҳокимиятда қолиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Танқидчиларнинг фикрича, мамлакат етакчиси муддати тугагач қайта сайланолмайди, фақат муддатидан олдин сайлов ёки ҳуқуқий ўзгаришлар бўлса бу имконият пайдо бўлиши мумкин. 

Маълумот учун, конституция лойиҳаси 2025 йил кузида парламентга тақдим этилади. Янги конституцияни қабул қилиш учун камида 400 депутат овози керак.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.