29.05.2025 11:46
67

Мирзиёев ва Жоржа Мелони иштирокида музокаралар бўлиб ўтди

Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси бош вазири Жоржа Мелонининг юзма-юз ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

Унда икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, Савдо соҳасида бизнесга техник кўмак дастурларини кенгайтиришга келишиб олинган. 

Европа Иттифоқи бозорига чиқиш учун ўзбекистонлик экспортчиларни ўқитиш, Тошкентда қўшма Сертификатлаш марказини ташкил этиш, Мувофиқликни баҳолаш тўғрисидаги битимни қабул қилишни тезлаштириш ҳам шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, Мирзиёев Италиянинг етакчи компаниялари билан Технологик шериклик дастурини ишга туширишни таклиф қилган.

Таълим соҳасида мамлакатимизда Тушия университети филиалини, Пиза, Тренто, Рома Тре ва Ка-Фоскари университетлари билан икки томонлама диплом дастурларини ишга тушириш режалари қўллаб-қувватланган.

Ташриф доирасида меҳнат миграцияси соҳада тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган битим ҳам имзоланди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.