30.05.2025 11:44
159

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 42 млрд доллардан ошди

1 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг давлат қарзи 42,4 млрд доллардан ошган. 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сайтида маълум қилинишича, 2025 йил январь–март ойларида Ўзбекистон давлат қарзи 2,2 млрд долларга кўпайиб, 42,4 млрд доллардан ошган. Шундан ташқи қарз 35,5 млрд долларни, ички қарз 6,9 млрд долларни ташкил этди.

Чет элдан жалб қилинган кредиларнинг 19,7 млрд долларидан қатъий белгиланган 15,7 млрд доллари ўзгарувчан фоиз ставкада олинган.

Давлат қарзи таркибида ташқи қарз улуши тез ўсиб бормоқда. Масалан, ўтган йили хориждан олинган кредитлар миқдори ҳар чоракда 1,4 млрд доллардан кўпайиб борган.

Вазирлик ҳисоботига кўра, давлат ташқи қарзининг 19,3 млрд доллари ёки 54 фоизини халқаро молия институтлари берган. Бунда энг йирик кредиторлар Жаҳон банки (7,74 млрд доллар) ва Осиё тараққиёт банки (7,44 млрд доллар) бўлган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.