29.05.2025 09:37
182
Италия бош вазири Самарқандга етиб келди
Президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Италия бош вазири Жоржа Мелони 28 май куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида бош вазирни давлат раҳбари шахсан кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 29 май куни бўлиб ўтади.
Шунингдек, олий даражадаги музокаралар ва бошқа қатор икки томонлама тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилмоқда.