27.05.2025 11:31
113

Хитой Шарқий Туркистонни қандай талон-тарож қиляпти?

Хитой бугун дунёдаги муҳим минералларни етказиб берувчи асосий давлатга айланган: сабаби Шарқий Туркистоннинг табиий бойликлари Хитойнинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.

Халқаро энергия агентлиги ҳисоботига кўра, яшил энергия учун муҳим бўлган мис, литий, кобалт, графит каби минераллар асосан бир нечта давлатлар томонидан назорат қилинади. 2024 йилга бориб уларнинг глобал бозордаги улуши 86 фоизга етган. 

Хитой эса дунёнинг 20 та муҳим минералларидан 19 тасини қайта ишлайди ва ўртача 75 фоиз бозор улушини эгаллайди.

Хитойнинг асосий экспортчи давлатга айланишида Шарқий Туркистоннинг талон-торож қилиниши муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. 

Хитой режими маълумотларига кўра, Шарқий Туркистоннинг табиий бойликлари ниҳоятда катта бўлиб, у ерда 153 турдаги минераллар аниқланган. Шундан 103 тури бўйича тасдиқланган захиралар мавжуд. 

Бу эса, Хитойдаги умумий минерал бойликларнинг 88 фоизини ташкил этади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.