30.05.2025 07:22
82
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 30 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Италия" форматидаги олий даражадаги саммитда иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Тадбирда минтақа мамлакатлари етакчилари ва Италия бош вазири иштирок этиши кўзда тутилган.
"Кун тартибига мувофиқ, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало "яшил" иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, фан ва таълим соҳаларида янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади", дейилади хабарда.