Халқаро ҳаёт

  • Ҳизбуллоҳ Исроилга қарши урушда ҲАМАС услубидан фойдаланмоқда

    Ҳизбуллоҳ Ливаннинг тоғли ҳудудидан муваффақиятли фойдаланган ҳолда қаршилик жангчиларига Исроил ҳаво ҳужумларидан яширинишга ёрдам берувчи туннеллар тармоғини яратди. Истеъфодаги бригада генерали Фади Довуднинг сўзларига кўра, туннеллардан бошпана сифатида фойдаланиш ва энг кутилмаган жойларда ер остидан ҳужум қилиш эҳтимоли "душманнинг барча ҳарбий устунликларини нолга туширади".

    Давомини ўқиш...
    778
    30.07.2024 11:57
  • Тожикистон уламолари “қора рангдан сақланишга” чақирди

    Тожикистон Ислом маркази уламолар кенгаши аёлларнинг тор қора либосларни кийшларини тақиқловчи фатво чиқарди. “Жамият барқарорлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш, диний ва миллий одоб-ахлоқ меъёрларини ҳурмат қилиш мақсадида аҳоли маданиятимиз, динимиз ва миллатимизга ёт, ахлоққа тўғри келмайдиган, ғаразли мақсадларда тарғиб қилинадиган ҳар қандай кийим кийишдан ўзини тийиши лозим”, — дейилади фатвода.

    Давомини ўқиш...
    1359
    30.07.2024 10:40
  • Россия фуқаролигини олганлар учун ҳарбий хизмат муддати оширилиши мумкин

    Россия Давлат думаси депутатлари РФ фуқаролигини олган хорижликлар учун ҳарбий хизмат муддатини узайтириш ҳамда чақирув ёшини ошириш таклифини илгари сурди. Айни пайтда Россия Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш муддати бир йил, энг юқори чақирув ёши эса 30 ёшни ташкил этади.

    Давомини ўқиш...
    735
    30.07.2024 09:24
  • ХОҚ Париж Олимпиадасида да Винчининг “Сўнгги кечки овқат” картинасига пародия учун кечирим сўради

    Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) якшанба куни Леонардо да Винчининг “Сўнгги кечки овқат” картинасига пародия қилинган очилиш маросимининг бир қисмига нисбатан шикоятлар ортидан расман узр сўради. Хусусан, католик черкови “дрег-квин”лар (эркаклар киядиган аёллар либоси – таҳр.) Исо Масиҳнинг шогирдлари билан охирги бор таомланиши тасвирлаган саҳнани қаттиқ ҳақоратлаган деб топди.

    Давомини ўқиш...
    982
    29.07.2024 18:40
  • Бомбаланаётган Ғазо: 297-куннинг асосий воқеалари

    Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 297 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

    Давомини ўқиш...
    804
    29.07.2024 15:21
  • Малида «Вагнер» ХҲК отрядига ҳужум қилинди: 12 асир, 53 қурбон

    Малида жангарилар Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси колоннасига ҳужум уюштирди. ХҲК баёнотида айтилишича, жанг 5 кун давом этган ва охирги хабарномада уч киши қаршилик кўрсатаётгани билдирилган. Манбалар 12 нафар ҳарбий асирга олингани, 53 нафари ўлдирилганини маълум қилди. Хусусан, Пригожиннинг ўринбосари, унинг ўлимидан сўнг ХҲКга раҳбарлик қилган Антон Елизаровнинг ҳам асирга олингани айтилди.

    Давомини ўқиш...
    836
    29.07.2024 13:45
  • Друзлар Исроил вазирларини Голан тепаликларида ўлдирилган болаларнинг дафн маросимидан ҳайдаб юборди

    Молия вазири Безалел Смотрич, атроф-муҳит вазири Идит Силман, иқтисодиёт вазири Нир Баркат ва энергетика вазири Эли Коэн дафн маросимига келишганида, қурбонларнинг қариндошлари уларни маросимдан қувиб чиқаришди. Улар фожиани сиёсий воқеага айлантиришни исташмади. “Биз друзларнинг урф-одатлари бўйича тинчгина дафн маросимини ўтказиш имкониятини беришни талаб қиламиз”, — деб ёзади жамоа етакчилари Исроил ҳукуматига мурожаатида.

    Давомини ўқиш...
    1057
    29.07.2024 13:01
  • Французча “дунёвийлик” асл юзини кўрсатди ёхуд биз кимга эргашяпмиз?

    Париж-2024 олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 26 июль куни бўлиб ўтди. Унда намойиш этилган саҳна кўринишлари дунёнинг эсли-хушли инсонларини ларзага солди. Таниқли шахслар, блогерлар, оммавий ахборот воситалари француз томошаларини “жирканч”, “дидсиз”, “аҳмоқона”, “ҳақиқий ахлат” деб баҳоладилар. Ушбу томошалар мавзувий жиҳатдан ўта жинсийлаштирилгани ва худога шак келтиришга қаратилгани туфайли дунё ҳамжамиятининг нафаратига учради.

    Давомини ўқиш...
    2154
    29.07.2024 10:41
  • Канада ҳиндуларга миллиардлаб пул тўлашга мажбур бўлиши мумкин

    Канада Олий суди 1850 йилда маҳаллий ҳинду қабилалари ва Британия қироллиги ўртасида ердан фойдаланганлик учун ҳар бир туб аҳоли вакилига товон пули тўланиши кераклиги ҳақидаги шартнома шартлари бажарилмагани тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу маҳаллий ҳинду қабилаларининг ҳар бир вакилига катта миқдорда товон пули тўланиши мумкинлигини англатади.

    Давомини ўқиш...
    520
    29.07.2024 09:35
  • Женнифер Лопез фаластинликларга 4,5 млн доллар хайрия қилди

    Америкалик актриса Женифер Лопез фаластинликларга озиқ-овқат ва тиббий ёрдам учун 4,5 млн доллар миқдорида хайрия ажратди. Ўз навбатида, Голливуд актёри Жон Войт қизи Анжелина Жолини Фаластин тарафдори позицияси учун очиқчасига танқид қилди ва актрисани "антисемитлар таъсирида" айблади.

    Давомини ўқиш...
    12438
    29.07.2024 07:17

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.