Халқаро ҳаёт
ЕИ Россиянинг 1,5 млрд евросини Украинага ажратди
Европа Иттифоқи Украинага Россия Марказий банкининг музлатилган 200 млрд евролик активларидан тушган фойдадан биринчи 1,5 миллиард еврони ажратди. Кремл муносиб жавоб қайтаришга ваъда берди.
Давомини ўқиш...54727.07.2024 09:59Шри-Ланка ҳукумати мусулмонлардан узр сўради
Шри-Ланка ҳукумати пандемия даврида ЖССТ исломий дафн этиш хавфсиз экани ҳақидаги кўрсатмаларига қарамасдан, COVID-19 қурбонлари мажбурий куйдирилгани учун мусулмон озчиликдан расман кечирим сўради. Мамлакат мусулмонлари кенгаши ушбу қарор ортида турган икки академик – Меттика Витҳанаге ва Чанна Жаясуманага қарши қонуний чоралар кўриш ва товон пулини ундириш чоралари кўрилишини маълум қилди.
Давомини ўқиш...55727.07.2024 08:59Марказий Осиёда банклар Россия компанияларига рад жавобини бермоқда
Марказий Осиёда банклар Россия компанияларига рад жавобини бермоқда. Марказий Осиё банклари томонидан Россия компанияларига тўловларни амалга оширишдан бош тортиш ҳолатлари 30 фоизгача ошган. Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон билан тўловларни амалга ошириш муддатлари икки ҳафтага узайган. Муаммолар июнь ойида Москва биржаси ва бошқа рус компанияларига нисбатан АҚШ санкциялари жорий этилганидан кейин бошланган.
Давомини ўқиш...56926.07.2024 14:40Бомбаланаётган Ғазо: 294-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 294 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...57126.07.2024 13:50Германия ҳукумати Гамбургдаги ислом маркази фаолиятини тақиқлади
Германия ҳукумати Гамбург ислом маркази (IZH) фаолиятини расман тақиқлади. Германия ички разведкаси марказнинг Эрон таъсири остида экани ҳақида хабар берди. Тақиқ доирасида IZH ва шиа масжидларида рейдлар ўтказилди. Мамлакатдаги тўртта шиа масжиди ҳам ёпилди
Давомини ўқиш...80326.07.2024 13:08Москвада РФ Мудофаа вазирлиги зобитига суиқасд уюштирган фуқаро украин махсус хизматлари буюртмасини бажарганини тан олди
24 июль куни Москвада Россия Мудофаа вазирлиги полковниги автомобилига портловчи мослама ўрнатган Евгений Серебряков Туркияда қўлга олинди. Жума кунига ўтар кечаси Москвага етказилган Серебряков ушбу суиқасдни амалга оширгани учун Украина махсус хизмати томонидан украин фуқаролиги ва 20 минг долларгача пул мукофоти ваъда қилинганини билдирди.
Давомини ўқиш...75526.07.2024 10:33Немис генерали Бундесверда 300 та жанговар танк қолганини маълум қилди
Германия қуролли кучлари бош инспектори генерал Карстен Бройер Россия йилига 1000-1500 та танк ишлаб чиқараётгани, Бундесверда эса 300 та танк қолганини маълум қилди. У разведка маълумотлари Россия армияси Ғарбга ҳужум қилишга ҳозирлик кўраётгани ҳамда 2029 йилга бориб буни амалга ошириш учун барча қурол-яроғ ва инсон ресурсларига эга бўлишини таъкидлади.
Давомини ўқиш...66326.07.2024 09:45Исроилда туризм қийин аҳволда
Исроилдаги меҳмонхоналарнинг 10 фоизи молиявий инқироз ёқасида турибди. 2024 йилнинг дастлабки олти ойида мамлакат меҳмонхоналарида 969 минг ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 81 фоизга кам сайёҳ тунаган. Сайёҳларнинг кам ташриф буюраётгани меҳмонхона ва туризм хизматларини кўрсатиб келаётган Қуддус аҳолисига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Давомини ўқиш...75726.07.2024 08:58ҲАМАСнинг Ғарбий Соҳилдаги етакчиси Исроил қамоқхонасида вафот этди
ҲАМАСнинг Ғарбий Соҳилдаги етакчиси Мустафо Муҳаммад Абу Ара Исроил қамоқхонасида вафот этди. 63 ёшли Абу Аранинг “қасддан тиббий эътиборсизлик туфайли” оламдан ўтгани айтилмоқда.
Давомини ўқиш...64026.07.2024 08:02Япония аҳолиси 15 йил кетма-кет камаймоқда: туғилиш ва ўлим бўйича рекордлар қайд этилди
Ўтган йили Японияда рекорд даражадаги 730 минг чақалоқ туғилган бўлса, ўша даврда ўлимлар сони 1,58 миллионни ташкил этиб, рекорд янгиланди. Мамлакатдаги хорижликлар сони ҳам биринчи марта 3 миллиондан ошиб, умумий аҳолининг қарийб 3 фоизини ташкил қилди. Сўровлар ёш японияликлар турмуш қуриш ёки фарзанд кўришни тобора кўпроқ истамаётганини кўрсатмоқда.
Давомини ўқиш...80525.07.2024 16:32