-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 393 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Суданда вабо эпидемияси оқибатида вафот этганлар сони 852 нафарга етди. 3,4 миллион суданлик бола хавф остида. Шунингдек, мамлакатдаги фуқаролик уруши сабабли 11 миллиондан ортиқ киши қочқинга айланган.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 392 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Германия Франкфурт-на-Майн, Гамбург ва Мюнхендаги Эрон консулхоналарини ёпишга қарор қилди. Бунга Германия ва Эроннинг икки фуқаролигига эга бўлган Жамшид Шармаҳднинг Эронда қатл этилиши сабаб бўлди. Теҳронга кўра, консулхоналарни ёпиш қарори Эрон фуқаролари учун асоссиз қийинчиликлар туғдиради ва уларнинг асосий ҳуқуқларини бузади.
-
ЕИ асосий ҳуқуқлар агентлиги томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, минтақада яшовчи қарийб ҳар икки мусулмондан бири ирқчилик ва камситиш ҳолатларига дуч келмоқда. Айниқса Европада туғилган ёш мусулмонлар ва исломий либосда юрувчи аёллар кўпроқ ирқчилик ва камситиш қурбонига айланишмоқда.
-
Шимолий Корея учирган навбатдаги қитъалараро баллистик ракета рекорд даражадаги 7000 км баландликка кўтарилди. У 86 дақиқа парвоз қилиб, ярим орол шарқидаги Шимолий Корея ҳудудий сувларига тушди. Янги муваффақиятли парвоз АҚШ ва Жанубий Кореяни айниқса КХДР ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик кучайган шароитда хавотирга солмоқда.
-
Тожикистонда “ахлоқий ва маданий меъёрларига тўғри келмагани сабабли” машҳур Grand Theft Auto (GTA) ва Counter-Strike ўйинлари тақиқланди. Чекловлар компьютер клублари ва ўйин марказларига тегишли бўлиб, қарор ижросини таъминлаш мақсадида республика бўйлаб рейдлар ўтказилади.
-
Германия ИИВ маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 9 ойида Германия фуқаролиги учун Исроилдан 18 448 та ариза келиб тушган. 2023 йилда бу кўрсаткич 9 178, 2022 йилда эса 5 705 тани ташкил этган. Исроилдан ташқарида яшовчи ва фуқароликка мурожаат қилган исроилликлар бу статистик маълумотларга кирмайди.
-
Азиз ўқувчилар! Фаластин заминида рўй бераётган қонли уруш барчамизнинг қалбимизда чуқур бир яра пайдо қилди. Бу яра танамизга оғриқ бериб, худди иситма тутгандек беҳузур бўлар эканмиз, бегуноҳ фаластинликларга нақадар оғир эканини оз бўлса-да тасаввур қиламиз. Аммо марҳум қўмондон, мард жангчи, ўз ватани ва миллатининг содиқ ўғлони Яҳё Синварнинг “Чиннигул ва тикан” деб номланган қиссасини ўқисангиз, бу тасаввурларингиз янада кенгаяди. Бугундан ушбу асар таржимасини оз-оздан эълон қилиб борамиз. Таржимон – Маъмур Мухтор. Муқаддима ва биринчи фасл.
-
Исроилнинг Ливан “Ҳизбуллоҳ”ига қарши уруши яқин орада Суриянинг ҳам ушбу можарога тортилиш эҳтимоли ҳақидаги қарашларни юзага келтирмоқда. Унинг Ливан билан географик яқинлиги АҚШ ҳомийлигидаги яҳудий давлатининг Шом диёрига кучлироқ ҳужумни бошлашига сабаб бўлиши мумкин.