02.11.2024 09:47

Автобус салонини эркак ва аёллар учун ажратган самарқандлик ҳайдовчи жазоланди

Самарқандда автобус салонига «Аёллар олдинда, эркаклар орқада» деган ёзувни ёпиштириб қўйган ҳайдовчи А.Р. интизомий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, 22-йўналиш автобусида осилган плакат «йўловчиларнинг эркин ҳаракатланишини чеклаган». Ташкилот томонидан чоп этилган фотосуратда плакат расмий шахслар иштирокида йиртилгани кўринади.

Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун йўналишга хизмат кўрсатувчи «Дилшодтранссервис» корхонаси ҳайдовчилари билан суҳбат ўтказилди. Ҳайдовчиларнинг вазифалари ва уларга қўйиладиган талаблар муҳокама қилинди, дейилади хабарда.

Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилиш, йўловчилар ҳаёти учун хавфли вазиятлардан қочиш, улар билан хушмуомалалик билан мулоқот қилиш ва бошқалар шулар жумласидан.

Муҳокама чоғида кўп йиллик тажрибага эга ҳайдовчилар ёш ҳамкасбларига ўз маслаҳатларини берди, дейилади бошқарма хабарида.

Ҳайдовчи қандай жазога тортилганига аниқлик киритилмаган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.