Германия фуқаролигини олиш учун мурожаат қилган исроилликлар сони ортди
Германия Ички ишлар вазирлигининг Германия учун Альтернатив (АфД) партияси парламент гуруҳига берган баёнотига кўра, 2024 йилнинг 9 ойида Германия фуқаролиги учун Исроилдан 18 448 та ариза келиб тушган.
Баёнотда
2023 йилда Исроилдан 9 178 киши, 2022 йилда эса жами 5 705 киши Германия
фуқаролиги учун мурожаат қилгани қайд этилди.
Баёнотда, шунингдек, Исроилдан ташқарида яшовчи ва
фуқароликка мурожаат қилган исроилликлар бу статистик маълумотларга кирмайди.
2021 йилдан бошлаб фашистлар режими томонидан зулмга
учраганлар ва уларнинг авлодлари бошқа шартларсиз Германия фуқаролигини
олишлари мумкин.