Бомбаланаётган Ғазо: 392-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 392 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар
Жабалия, Нусейрат, Байт Лаҳиа ва Хон Юнис лагерларига ҳужум қилди. Кун
давомида 95 киши ҳалок бўлди, улардан 75 нафари Ғазо шимолида.
▪️Босқинчилар Нусейрат лагеридаги иккита турар-жой биносини
портлатиб юборди. 16 киши ҳалок бўлди, 30 киши, жумладан, бир фельдшер ва икки
журналист яраланди.
▪️Камол Адван касалхонасига яна ҳужум уюштирилди. ЖССТ
томонидан ҳадя қилинган ягона сув станцияси ва дори-дармонлар сақланадиган хона
вайрон қилинган.
▪️Ал-Қассам бригадалари Жабалия лагери ҳудудида “Меркава” танки ва бронетранспортёрни йўқ
қилди.
▪️Ироқ исломий қаршилик кучлари Умм ал-Рашраш (иброн.
Эйлат)даги ҳарбий нишонларга 6 марта ҳужум қилди.
▪️ “Ҳизбуллоҳ” Исроилга қарши 25 та
ҳарбий амалиёт ўтказди. Рамим ва Зарит казармаларига зарба берилди.
Қуруқликдаги операция бошланганидан буён 95 офицер ва аскар ҳалок бўлди, 900
нафари яраланди, 42 “Меркава” танки йўқ қилинди.
▪️Бу тунда босқинчилар Байрут ва унинг чекка ҳудудларига 14
марта зарба беришди. Исроил томонидан Ливанни бомбардимон қилиш чоғида 2865
киши ҳалок бўлди, 13047 киши яраланди.
▪️Ишғол оммавий ахборот воситалари: Ғазода ўқ-дорилар
йўқлиги сабабли тобора кўпроқ аскарлар ҳалок бўлмоқда.
▪️БМТ: Исроил Ғазодаги соғлиқни сақлаш тизимини йўқ қилиш
учун келишилган сиёсат олиб бормоқда, бу уруш жинояти ҳисобланади.
▪️Washington Post: Исроил Ливан жанубидаги барча биноларнинг
чорак қисмини шикастлади ёки вайрон қилди. Жумладан, 3 минг йиллик тарихий ва
диний ёдгорликларни ҳам.
▪️АҚШнинг
собиқ президенти Билл Клинтон Мичиган штатида Камала Харрис учун сайловолди
ташвиқоти митингида сўзга чиқиб, Исроил тинч аҳолини ўлдиришга «мажбур» эканини
айтди.