11.07.2025 06:45
29
Россиянинг бир ҳудудида мигрантлар учун тақиқлар бекор қилинди
Россиянинг Нижегород вилоятида патент асосида ишловчи муҳожирлар учун умумий овқатланиш соҳасида ишлаш тақиқи бекор қилинди. Бу ҳақда РБК нашри хабар берди.
Вилоят губернатори фармонига киритилган ўзгартишларга кўра, энди тақиқлар қуйидаги соҳаларда амал қилмайди:
- умумий овқатланиш (ресторан, кафе, ошхона ва ҳ.к.);
- транспорт хизматлари;
- меҳмонхона ва турар жойлар;
- чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш.
Бу қарор иш берувчилар, айниқса, умумий овқатланиш соҳаси вакилларининг кадрлар етишмовчилиги ҳақидаги мурожаатларидан сўнг қабул қилинган. Улар хорижлик ишчиларга бўлган талабни таъкидлаб, чекловларни енгиллаштиришни сўрашган эди.