08.07.2025 13:24
43

Путин ишдан бўшатган вазир ўзини отиб ўлдирди

Кеча, 7 июль куни Россия Транспорт вазирлиги раҳбари Роман Старовойт мамлакат президенти Владимир Путиннинг фармони фармони билан лавозимидан олинганди. 

Шундан сўнг, 53 ёшли Старовойтнинг жасади ўқотар қуролдан олинган жароҳатлар билан Одинсово шаҳар округи ҳудудидан топилди. 

Старовойт ҳалок бўлган жойда унга мукофот сифатида берилган тўппонча ҳам бўлган. У айнан Ички ишлар вазирлиги раҳбариятидан олган қурол билан ўзини отиб ўлдиргани тахмин қилинмоқда.

Старовойт бир йилдан сал кўпроқ вақт – 2024 йил май ойидан бери вазир лавозимида ишлаб келган. Бунгача у беш йилдан ортиқ вақт давомида Курск области губернатори бўлган.

Старовойтдан кейин губернатор вазифасида ишлаган Алексей Смирнов эса тезда истеъфога чиққан ҳамда 2025 йил апрелда Украина билан чегарада мудофаа иншоотлари қурилиши учун ажратилган маблағлардан 1 млрд рублни ўғирлашда гумонланиб ҳибсга олинганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.