11.07.2025 08:00
33
Суриядаги курд қуролли гуруҳи янги ҳукумат билан келишолмаяпти
Сурия ҳукумати ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган Сурия демократик кучлари (SDF) ўртасидаги сўнгги музокараларда ҳеч қандай натижага эришилмади. Жараёнга яқин манбаларга кўра, SDF АҚШ воситачилиги ва Франциянинг иштирокига қарамай, март ойидаги келишувнинг асосий бандлари бўйича ён беришдан бош тортган.
SDF вакиллари Сурия шимоли-шарқида ўзларининг ҳарбий тузилмаларини ва марказсизлаштириш моделини сақлаб қолишни талаб қилмоқдалар. Дамашқ бу талаблар мамлакат суверенитетига хавф деб ҳисоблайди.
Маълумотларга кўра, Суриянинг ташқи ишлар, ички ишлар ва мудофаа вазирликлари томонидан илгари сурилган таклифлар ҳам SDF делегацияси томонидан рад этилган. Бу АҚШ томонининг норозилик сифатида музокаралардан қисқа муддатга чиқиб кетишига сабаб бўлган.