09.07.2025 12:05
89

Мирзиёев эрта никоҳ учун жавобгарликни кучайтириш топшириғини берди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев масъулларга эрта никоҳ учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Муродбек Маҳмудов «Ўзбекистон 24» телеканалига маълум қилди.

Маҳмудовга кўра, соғлиқнинг бузилишига сабаб бўлган енгил шикаст етказиш жинояти учун ҳам жавобгарликни қайта кўриб чиқиш вазифаси берилган. 

Унинг қайд этишича, эрта никоҳ ва эрта туғруқларнинг олдини олиш чоралари кескин кучайтириш мақсадида Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги тизимлари интеграция қилинган. Уларни дарҳол аниқлаш ва тегишли чора-тадбирларни белгилаш имконияти кенгайтирилган.

Маҳмудов, шунингдек, Маҳалла уюшмаси, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ахборот алмашинуви йўлга қўйиши орқали четдан қайтганларни чегарадан кириши билан ҳисобга олиш тизими йўлга қўйилишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2025 йилнинг дастлабки уч ойида 198,1 минг нафар бола туғилган. Бу 2022 йилдан буён энг кам кўрсаткич ҳисобланади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.