10.07.2025 10:13
259

Қозоғистонлик спортчиларга сўкиниш ва ўз диний эътиқодини намойиш этиш тақиқланди

Қозоғистонда спортчилар, мураббийлар ва спорт ҳакамларига сўкиниш ҳамда ўз диний эътиқодини намойиш этиш тақиқланди. 

Туризм ва спорт вазирлигининг янги буйруғига кўра, спортчиларнинг машғулотлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиши ёки оммавий жойларда спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилиши керак. Қозоғистон шарафини ҳимоя қилаётган спортчилар рақиблар, томошабинлар, ташкилотчилар, кўнгиллиларни камситиши ва сиёсий намойишларда иштирок этмаслиги талаб қилинади.

Бундан ташқари, спортчилар мадҳияни ижро этиш вақтида ахлоқ меъёрларига риоя қилиши, ҳакамларнинг қарорларига ҳурмат билан ёндашиши, омма олдида тортишувлардан қочиши, ОАВ вакиллари билан ҳурмат асосида мулоқот қилиши ва бошқа спортчилар учун ўрнак бўлиши лозим. Ҳужжат эълон қилинганидан 10 кун ўтгач кучга киради.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.