-
Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Консерватив партиянинг парламент сайловларида мағлубиятга учрагани ортидан истеъфога чиқиш нияти борлигини маълум қилди. “Бу ишга бор кучимни бердим, лекин сиз Британия ҳукумати ўзгариши кераклиги ҳақида аниқ сигнал юбордингиз”, - деди у. Британия бош вазири, шунингдек, Консерватив партия номзодлари ва ходимларидан саъй-ҳаракатлари самарасизлиги учун узр сўради.
-
Қирғизистон махсус хизматлари мамлакатда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинганини маълум қилди. Қайд этилишча, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Қирғизистоннинг тўрт нафар фуқароси қўлга олинган. Шунингдек, интув қилиш чоғида қўлбола портловчи қурилмалар учун бутловчи қисмлар, ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, рациялар, зирҳлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг кийим-кечаклари, дронлар, экстремистик адабиётлар, шунингдек, тақиқланган бошқа ашёлар топилган ва мусодара қилинган.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 273 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
2024 йилнинг дастлабки 5 ойида 2,2 млн ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,5 фоиз (569,2 минг) кўпроқ Ўзбекистон фуқароси сайёҳлик мақсадида хорижга чиқди. Ўзбекистонликлар энг кўп Қирғизистонга борди – қарийб 1 млн киши. Кейинги ўринларда Тожикистон (449,8 минг), Қозоғистон (322,5 минг) ва Саудия Арабистони (100,2 минг) турибди.
-
Исроил Ғазо секторида инсониятга қарши жиноятларни содир этганликда айбланаётган бир вақтда Германия ушбу қотил давлатга энг кўп қурол етказиб бериш бўйича АҚШдан кейинги иккинчи ўринда турибди. SIPRI институти маълумотларига кўра, 2023 йилда Германия Исроил “оддий қуролларнинг асосий тоифалари” импортининг 47 фоизини (АҚШ – 53 фоиз) етказиб берган. Германия қуролларининг Исроилга экспорти 2024 йилнинг дастлабки 5 ойида ҳам давом этди.
-
Эронда президентлик сайловининг иккинчи турига овоз бериш бошланди. Унда икки номзод 69 ёшли собиқ соғлиқни сақлаш вазири, ислоҳотчи Масуд Пезешкиян ҳамда Эрон раҳбарининг республика Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги 58 ёшли вакили, консерватив Саид Жалилий президентлик лавозими учун курашмоқда. 3 июль куни ўтказилган сўровларда иштирокчиларнинг 49,5 фоизи ислоҳотчи номзод Пезешкианга овоз беришини айтган. Сайловчиларнинг 43,9 фоизи эса консерватив номзод Саид Жалилини афзал кўрган.
-
Швецияда мусулмонларга ва Исломга қарши жиноятлар сони ортиб бормоқда. Бу каби ҳодисалар бутун мамлакат миқёсида кенг тарқалган бўлиб, масжидларга ҳужум уюштириш ва ҳижобли аёлларни ҳақорат қилишдан тортиб, иш жойида ёки жамиятда Исломга қарши сўзларни айтиш кабиларда намоён бўлмоқда. “Афсуски, биз бундай ишларга ўрганиб қолганмиз”, – дейди Босния ислом уюшмаси аъзоси Мирза Бабович (66). У эски намозхонлар залида исломга қарши рамзлар чизилгани, қурилиш майдончасига чўчқа қолдиқлари ташлаб кетилгани ва дераза ойналари синдириб кетилгани каби ҳолатларни эсга олди.
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шушада бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун 5−6 июль кунлари амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади. Саммитда илк бор кузатувчи давлат сифатида Шимолий Кипр Турк Республикаси ҳам иштирок этади. Туркия президенти эса Туркия-Нидерландия ўйинини томоша қилиш учун Германияга кетади.
-
Волгабўйи мусулмонлари диний бошқармаси бошлиғи, муфтий Муқаддас-Ҳазрат Бибарсов Доғистон муфтиятининг ниқобни “вақтинчалик” тақиқлаш тўғрисидаги фатвосини танқид қилди. “Доғистон муфтияти мамлакатдаги диний вазиятни чайқатаётганларнинг йўл-йўриғига эргашгани жуда ачинарли...” деб ёзди у.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 272 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.