Волгабўйи мусулмонлари етакчиси Доғистон фатвосини «тушунмади»
Волгабўйи мусулмонлари диний бошқармаси бошлиғи, муфтий Муқаддас-ҳазрат Бибарсов Доғистон муфтиятининг ниқобни вақтинчалик тақиқловчи фатвосини танқид қилиб, содир бўлаётган воқеаларни “мусулмонлар мавзусини қўзғатиш ва силкитиш” деб атади.
“Доғистон
муфтияти мамлакатдаги диний вазиятни чайқатаётганларнинг йўл-йўриғига эргашгани
жуда ачинарли...” деб ёзади Россия ислом руҳонийлари вакили.
“Доғистон
муфтиятининг баёнотини тушунмадим... Мамлакат учун шундай оғир бир пайтда ниқоб
масаласини кўтариш қанчалик мақсадга мувофиқ? – деган саволни ўртага ташлади Волгабўйи
Мусулмонлар диний бошқармаси раҳбари. – Мусулмон мавзуси қўзғатилаётгани,
силкитилаётганини кўряпмиз. Бу кимга керак?”
Бибарсовнинг
таъкидлашича, 146 миллион Россия фуқаролари орасида ниқоб кийганлар жуда озчиликни
ташкил этади: “Бизда энг муҳим муаммо шуми, 146 миллиондан бир неча юз ёки
ҳатто бир неча минг кишининг юзини қоплайдиган кийим элементини тақиқлаш шартми?”
Май ойи
охирида Татаристон муфтийси Комил Самигуллин ҳам худди шундай фикрни билдириб,
ниқоблар ҳақидаги муҳокамани «аҳамиятсиз» ва кийимнинг анъанавий элементини
тақиқлаш истагини “исломофобик ҳужум” деб атаган эди. Самигуллиннинг
таъкидлашича, тақиқ радикализмга қарши курашда "ҳеч қандай ёрдам
бермайди", лекин "бу Россияга қарши ахборот урушини кучайтириш учун
сабаб бўлиши мумкин".
Аввалроқ, душанба куни Доғистон муфтийси Аҳмад Абдуллаев
ниқобни вақтинчалик тақиқлаш
бўйича фатво чиқарилишини
эълон қилиб, "аёлларни
уйда ўтиришга"
чақирган, чоршанба куни эса Шимолий Кавказ республикаси диний бошқармаси ниқобни вақтинчалик тақиқ бўйича фатво
берди.