Сўров: Эрондаги президентлик сайловларида Масуд Пезешкиан устунликка эга
Эронда президентлик сайловининг иккинчи турига овоз бериш бошланди. Унда икки номзод 69 ёшли собиқ соғлиқни сақлаш вазири, ислоҳотчи Масуд Пезешкиян ҳамда Эрон раҳбарининг республика Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги 58 ёшли вакили, консерватив Саид Жалилий президентлик лавозими учун курашмоқда.
Эрон Талабалар сўров агентлиги
(ISPA) 3 июль куни мамлакат бўйлаб президентлик сайловларининг иккинчи босқичи
бўйича ўтказилган сўров натижаларини тақдим этди.
Унга
кўра, президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ислоҳотчи номзод Масуд
Пезешкиан 49,5 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда, сайловчиларнинг 43,9 фоизи
эса консерватив номзод Саид Жалилини афзал кўрган.
31
вилоятда 18 ёшдан ошган 3606 киши иштирок этган сўровда, овоз беришини айтган
ёки қатнашмоқчи бўлган сайловчиларга “Агар ҳозир президентлик сайлови
ўтказилса, сиз Пезешкиан ёки Жалилий орасидан кимга овоз берган бўлардингиз?”
деб сўралган.
Сўровда қатнашганларнинг 49,5 фоизи ислоҳотчи номзод
Пезешкианга, 43,9 фоизи эса Миллий хавфсизлик Олий кенгашининг собиқ бош
котиби, консерватив номзод Жалилийга овоз беришини айтган.
Иштирокчиларнинг 4,8 фоизи овоз беришини айтди, лекин ҳали
қарор қилмаган, 1,8 фоизи “ҳаммага қарши” овоз беришини айтди.
Эслатиб
ўтамиз, 28 июнь куни бўлиб ўтган биринчи турда Пезешкиян ва Жалили мос равишда
44 фоиз ва 40 фоиз овоз олган эди. Ғалаба қозониш учун эса 50 фоиздан кўпроқ овоз
олиш талаб этилади. Мазкур сайловда сайловчиларнинг
40 фоизи иштирок этди, бу Ислом Республиканинг 45 йиллик тарихидаги энг паст
кўрсаткичдир. Сайлов бюллетенларининг камида 4 фоизи ҳақиқий эмас деб топилди.
Президентлик
пойгасининг иккала иштирокчиси ҳам иқтисодий ўсиш, ижтимоий тараққиёт ва
мамлакат барқарор ривожланиши тарафдори. Пезешкиян хорижий сармояни жалб қилиш,
Ғарб билан мулоқот ва Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини (ядровий келишув)
тиклаш тарафдори. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг собиқ раҳбари, Ғарбий
Озарбайжон вилоятида туғилган, Ислом Республикаси аёллари ва этник озчиликлари
ҳуқуқларини кенгайтиришга ваъда берди ва расмийларнинг ҳижобни мажбурий кийиш
бўйича позициясини танқид қилди.
Жалилий
эса Ғарб санкцияларига қарши курашда ички салоҳиятга таяниш, қуролли кучларни
кучайтириш ва 19 май куни авиаҳалокатда ҳалок бўлган президент Иброҳим Раиси
ташқи сиёсатини давом эттириш тарафдори.