Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 272 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юнис, Шужайи ҳудуди ва Нусейрат лагерига ҳужум қилди. 24 соат ичида 45 киши ҳалок бўлди, 125 киши яраланди. Уруш бошланганидан бери 37 953 киши ҳалок бўлди.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Фаластин ерларининг сўнгги 30 йилдаги энг йирик босиб олинишини маъқуллади.

▪️Ал-Қассам бригадалари Шужайи ҳудудида босқинчилар бўлган бинони портлатиб юборди.

▪️Ҳизбуллоҳ бўлинма командири Муҳаммад Носирнинг босқинчилар томонидан ўлдирилганига жавобан Исроил позицияларига 100 дан ортиқ «Катюша» ракеталарини отди.

▪️ The New York Times: Қатар Ҳамасдан Байденнинг таклифига ижобий жавоб олди.

▪️ЮНРВА: Сўнгги 3 кун ичида Исроилнинг Маваси лагерига уюштирган ҳужумлари туфайли 250 минг фаластинлик ҳудудни тарк этишга мажбур бўлди.

▪️Ғазо шимолидаги Жабалия лагерида озиқ-овқат ва сув етишмаслиги туфайли вазият ҳалокатли даражага етди.

▪️Фаластин тарафдори фаоллар Австралия парламенти томига “Фаластин дарёдан денгизгача озод бўлади”, “Унутмаймиз, кечирмаймиз ва қаршилик кўрсатишда давом этамиз” деган ёзувли плакатларни очиб қўйишди.

▪️Россиянинг БМТдаги вакили Василий Небензя: Россия Фаластинга гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этади.

Мавзуга алоқадор