Германия ҳукумати Гамбургдаги ислом маркази фаолиятини тақиқлади
Германия ҳукумати 24 июль куни Гамбург ислом маркази (IZH) фаолиятини расман тақиқлади. Германия ички разведкаси марказнинг Эрон таъсири остида экани ҳақида хабар берди. Тақиқ доирасида Германияда жами тўртта шиа масжиди ёпилди, дея хабарқилди TRT.
Тақиққа
амал қилинишини таъминлаш учун немис полицияси IZH, шунингдек, Гамбургдаги
Мовий масжид сифатида ҳам танилган Имом Али масжидида текширувлар ўтказди. IZH томонидан бошқариладиган мазкур шиалар масжиди
Гамбургдаги Алстер кўли қирғоғидаги нуфузли ҳудудда жойлашган.
Тахминан
бир вақтнинг ўзида бир неча полициячи Берлиннинг Темпелхоф туманидаги шиа
ташкилоти биносида ҳам рейд уюштирди.
Германия
ички разведка хизмати IZH ни экстремистик ташкилот сифатида таснифлаган. Ички
ишлар вазири Ненси Фесернинг айтишича, IZH "Германияда исломий
экстремистик тоталитар мафкурани тарғиб қилади".
“Ушбу
исломий мафкура инсон қадр-қиммати, аёллар ҳуқуқлари, мустақил суд тизими ва
демократик ҳукуматимизга зиддир”, деди вазир.
Унинг
таъкидлашича, IZH “Эрон олий раҳбарининг вакили” сифатида фаолият юритади ва бу
мафкурани “тажовузкор ва жангари” тарзда тарқатмоқда.
"Бу ерда
аниқ фарқ қилиш мен учун жуда муҳим: биз динга қарши иш қилмаяпмиз", деб
аниқлик киритган Фесер тақиқ шиаларнинг тинч амалиётига таъсир қилмаслигига
ишонтирди.
Германияда
150 дан 200 гача шиа жамоалари мавжуд.
Эроннинг “Ирна”
давлат ахборот агентлиги 25 июль куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Германиядаги
шиа масжидларига рейдлар уюштирилгани ва исломий марказ ёпилгани ҳақидаги
хабарлар ортидан Германиянинг Теҳрондаги элчисини чақирган. Эрон ҳукумати
Германия ҳукуматининг сиёсатини "қабул қилиб бўлмайдиган" деб атади.
Немис
разведкаси 1990-йиллардан бери IZH ни кузатиб келади ва деярли барча вақт
давомида немис депутатларидан марказни ёпиш тўғрисида фаол чақириқлар бўлган.
Германия парламенти бир неча бор ҳукуматни IZH ни бутунлай ёпиш мумкинми ёки йўқлигини
баҳолашга чақирди. Ҳозирда марказ ёпилган, унинг фаолияти экстремистик деб
эълон қилинган ва Германияда тақиқланган. Марказнинг ўзи вазиятга изоҳ бермади;
унинг веб-сайти мавжуд эмас.