Япония аҳолиси 15 йил кетма-кет камаймоқда: туғилиш ва ўлим бўйича рекордлар қайд этилди
Ҳукуматнинг чоршанба куни эълон қилинган маълумотларига кўра, Япониянинг умумий аҳолиси кетма-кет 15 йилда қисқариб, ярим миллиондан ортиқ кишига камайди.
Ўтган
йили Японияда туғилиш кўрсаткичи 730 мингни ташкил этиб, рекорд даражада паст
бўлди. Шу билан бирга, 2023 йилда мамлакатда 1,58 миллион ўлим қайд этилиб, бу
борада ҳам рекорд ўрнатилди. Япония аҳолиси 1 январь ҳолатига кўра 124,9
миллион кишини ташкил этди.
Ички
ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган рақамлар, шунингдек, чет эл фуқаролари
сони 11 фоизга кўпайиб, 3 миллион кишига кўпайгани биринчи марта мамлакат аҳолисининг
3 фоизига етганини кўрсатди. Улар асосан
15 ёшдан 64 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатли кишилардир.
Сўровлар
шуни кўрсатадики, ёш японияликлар турмуш қуриш ёки фарзанд кўришни тобора
кўпроқ истамаяпти, иш ўринларининг ночор истиқболлари, иш ҳақига қараганда
тезроқ ўсиб бораётган турмуш нархининг юқорилиги ҳамда фақат аёллар ва
ишлайдиган оналар ҳисобига пайдо бўлаётган гендерга асосланган корпоратив
маданият кучаймоқда.
Ҳукумат
2024 йилги бюджет доирасида ёш эр-хотинларнинг кўпроқ фарзанд кўришини
рағбатлантириш, жумладан, бола парвариши ва таълим субсидияларини кўпайтиришни
молиялаштириш учун 5,3 триллион иен (34 миллиард АҚШ доллари) ажратди,
келгусида ҳар йили солиқ тушумларидан 3,6 триллион иена (23 миллиард доллар)
ажратиш режалаштирилмоқда.
Мутахассисларнинг
таъкидлашича, бу чоралар асосан фарзанд кўришни режалаштираётган ёки аллақачон
фарзанд кўрган жуфтликларга қаратилган бўлиб, турмуш қуришни истамайдиган ёшлар
сони ортиб бораётгани муаммосини бартараф этмайди.
Япония
аҳолиси 2070 йилга бориб қарийб 30 фоизга қисқариши ва 87 миллион кишини ташкил
этиши прогноз қилинмоқда. Натижада мамлакатда ҳар 10 кишидан тўрт нафари 65 ва
ундан катта ёшдагилар бўлади.