10 кун ичида Исроилнинг Ливанга уюштирган ҳужумлари натижасида 540 га яқин киши ҳалок бўлди
Ливан парламентининг ташқи ишлар қўмитаси раҳбари, қонунчи Фади Аламага кўра, 15 июль куни жанглар бошланганидан бери Ливан жанубидаги минглаб ҳужумларда 540 га яқин одам ҳалок бўлган ва юзлаб одамлар жароҳатланган, дея хабар қилди Arab News.
Депутатнинг
маълум қилишича, 5736 ҳужум натижасида 538 киши ҳалок бўлган ва 1850 киши
жароҳат олган.
Ташқи ишлар қўмитаси чоршанба куни Европа Иттифоқи, Швейцария, Норвегия, Буюк
Британия ва Канаданинг бир қанча элчилари билан учрашиб, Исроилнинг Ливан
жанубига уюштиришда давом
этаётган ҳужумлари натижаларини тақдим этди.
Депутат Аламанинг айтишича, “биз Исроил душмани томонидан
атайлаб ёқиб юборилган 1800 гектар майдон ҳақида гапирганда, дипломатик
миссиялар ва халқаро ташкилотлар вакиллари ҳайратда қолишди. Шунингдек, ҳужумга
учраган мактаблар сони ҳамда
ўқишни якунлай олмаган ва бошқа жойга кўчиб кетган ўқувчилар сони ҳам
уларни ҳайратда қолдирди. Бундан ташқари, уларга ҳар куни ҳужум қилинаётган
ҳудудлардан кўчирилган 28 минг янги оила ҳақида маълумот берилди”.
Парламент аъзосининг айтишича, ҳукумат имкон қадар тезроқ
режа ва йўл харитасини ишлаб чиқиши керак.
Парламентнинг Ташқи алоқалар қўмитаси аъзоси, депутат Ваэл
Абу Фаурнинг айтишича, "Исроил ҳужумларининг инсоний, тиббий, шаҳар,
қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит харажатлари жуда катта бўлди. Ливан
институтларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, бошқа зарар ва йўқотишларга
қўшимча равишда, ҳозирги вақтда тахминан 2 миллиард доллар харажат бор.
Чоршанба куни Ҳизбуллоҳ ва Исроил армияси ўртасидаги жанглар
давом этди. Исроил матбуотига кўра, мамлакат шимолида
43 та аҳоли пункти эвакуация қилинган, 1500 дан ортиқ бино, транспорт
воситалари ва инфратузилмага зарар етган. Бундан ташқари, Ҳизбуллоҳнинг
зарбалари туфайли олтита саноат зонаси зарар кўрди ва юзлаб корхоналар ёпилишга
мажбур бўлди.