Исроилда туризм қийин аҳволда
Исроилдаги меҳмонхоналарнинг қарийб 10 фоизи Ғазо уруши бошланганидан бери сайёҳлар сони кескин камайиши ортидан молиявий инқироз ёқасида турибди, дея хабар қилди Yedioth Ahronoth нашри.
Исроил меҳмонхоналар ассоциацияси (IHA) 2024 йилнинг биринчи ярмидаги
меҳмонхона фаолияти тўғрисидаги ҳисоботида Исроил туризм сектори олдида турган жиддий молиявий муаммолар турганини қайд этди.
Ассоциация бош директори Сиван Детаукернинг сўзларига кўра,
меҳмонхоналарнинг 10 фоизга
яқини тез орада
ёпилиш хавфи остида, бошқа кўплаб меҳмонхоналардаги вазият инқироз ҳолатида.
2024 йилнинг биринчи ярмида меҳмонхоналарда 969 мингга яқин ёки ўтган йилнинг шу
даврига нисбатан 81 фоизга кам сайёҳ тунаган.
Туризм вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи
олти ойида Исроилга бор-йўғи 500 минг хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг шу
давридаги икки миллионга нисбатан – 76 фоизга кам.
Сайёҳларнинг
етишмаслиги меҳмонхона ва туризм хизматларини
кўрсатиб келаётган Қуддус аҳолисига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.