ҲАМАСнинг Ғарбий Соҳилдаги етакчиси Исроил қамоқхонасида вафот этди
ҲАМАСнинг Ғарбий Соҳилдаги етакчиси Мустафо Муҳаммад Абу Ара Исроил қамоқхонасида вафот этди. Бу ҳақда Arab News нашри Фаластин маъмуриятининг маҳбуслар ишлари бўйича органи ва Фаластин асирлари клубининг қўшма баёнотига таяниб хабар қилди.
63 ёшли
Мустафо Муҳаммад Абу Ара Исроил жанубидаги қамоқхонадан касалхонага
кўчирилганидан сўнг вафот этди, дейилади хабарда.
“Биз
етакчи ва маҳбус Шайх Мустафо Муҳаммад Абу Аранинг ўлими учун мотам тутамиз ва
унинг қасддан тиббий эътиборсизлик туфайли ўлдирилгани учун ишғолчини жавобгар
деб ҳисоблаймиз”, — дейилади ҲАМАС баёнотида.
Абу Ара соғлиғи
билан боғлиқ жиддий муаммолари бўлишига қарамасдан, октябрь ойида ҳибсга
олинган. Қамоққа олиш вақтида ҳам қийноқларга ва очликка дучор бўлган, дейилади
қўшма баёнотда.
Исроил
ҳарбийлари ўлим сабаблари ҳақидаги сўровга дарҳол жавоб бермади.
Фаластин
расмийлари шу ойда Исроилни Исроил-ҲАМАС уруши бошланганидан бери фаластинлик
маҳбусларга қарши ҳақоратли "қасос уруши" олиб бораётганликда
айблади.
Исроил
ҳарбийлари эса "маҳбусларни мунтазам равишда суиистеъмол қилиш ҳақидаги
тўғридан-тўғри айбловларни рад этишини" айтди ва халқаро ҳуқуқ доирасида
иш олиб бораётганини қўшимча қилди.