-
Индонезиянинг Бали оролида хорижлик сайёҳлар сони кўпайиши ортидан жиноятчилик авж олиб, меҳнат бозорида рақобат кучайгани маълум қилинди. Шу боис ҳукумат ушбу ҳудудда туризм ислоҳотини амалга ошириш, “гиёҳванд моддалар, жиноий гуруҳлар ва бошқа муаммоларни олиб келаётган” хорижликларни депортация қилишни режалаштирмоқда.
-
5 сентябрдан Қирғизистонда хорижликлар учун рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддатини чекловчи ва мамлакатда узоқ муддат бўлиш учун мажбурий ҳужжатларни жорий қилувчи янги қоидалар кучга киради.
-
Самарқанд суди СССРни тиклаш тарафдори бўлган 74 ёшли фуқарога 3 йилга озодликни чеклаш жазосини тайинлади. У Telegram-гуруҳида «Ўзбекистон мустақиллиги юзаки экани ва собиқ Совет Иттифоқи расман тарқалмагани» ҳақидаги материаллар жойлаштирган. Айбланувчи судда ўз айбини тан олмаган, бироқ суддан жазони енгиллаштиришни сўраган.
-
Айни пайтда дунё яна қайта шаклланиш остонасида турибди. Бунинг белгиларини дунёни ларзага солаётган воқеа-ҳодисаларда кўриш мумкин. Россия-Украина урушидан аввалроқ заифлашиб бораётган империя – АҚШ ва янги пайдо бўлган куч – Хитой ўртасидаги уруш қайсидир маънода бошланиб бўлди.
-
Россия қўшинлари Украинанинг Полтава шаҳрига иккита баллистик ракета билан ҳужум қилди. Натижада энг камида 41 киши ҳалок бўлди, 180 дан ортиқ киши жароҳатланди. Ракеталар таълим муассасаси ва шифохона ҳудудига келиб тушган.
-
4-5 сентябрь кунлари Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати томонидан МДҲ мамлакатлари ваколатли органларининг «Шарқ-Аксилтеррор – 2024» қўшма аксилтеррор машғулотлари ўтказилади. Шунингдек, Тошкентда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг X халқаро илмий-амалий конференцияси ҳамда МДҲ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича II конференцияси бўлиб ўтади.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 333 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
2024 йил 1 ноябрдан «Қизил-Қия» – «Автодорожний» чегара божхона постида юк ташишда электрон навбатни бошқариш тизимини жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси бошланади. Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган лойиҳа Халқаро Савдо Маркази кўмагида амалга оширилмоқда. Тажриба босқичи жорий йилнинг 15 декабрига қадар давом этади.
-
Турк Миллий разведка ташкилоти Исроилнинг МОССАД ташқи разведка хизмати учун Туркияда фаолият олиб бораётган шахсларга пул етказиб турган косовалик Лиридон Рексепини ҳибсга олди. Рексепи, шунингдек, дрон ёрдамида тасвирга олиш, фаластинлик сиёсатчиларга қарши психологик амалиётлар ўтказиш билан ҳам шуғулланган.
-
Россия президенти Владимир Путин ҳибсга олиниши ҳақида буйруқ чиққанидан буён илк бор Халқаро жиноят суди аъзоси ҳисобланган давлат – Мўғилистонга икки кунлик расмий ташриф билан келди. Украина Путиннинг ҳибсга олинмаганидан ғазабланди.