Россия Полтавага ракета ҳужумини уюштирди: 41 киши ҳалок бўлди, 180 дан ортиқ киши жароҳатланди
Россия қўшинлари 3 сентябрь куни Полтавага ракета ҳужуми уюштирди, дея маълум қилди Украина президенти Владимир Зеленский. Унинг сўзларига кўра, 41 киши ҳалок бўлган, 180 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Зеленскийнинг таъкидлашича, иккита баллистик ракета таълим
муассасаси ва шифохона ҳудудига келиб тушган. Алоқа институти биноларидан бири қисман вайрон бўлган.
“Воқеанинг
барча ҳолатлари бўйича тўлиқ ва тезкор тергов ўтказишни буюрдим. Қутқарув
операциясига барча зарур хизматлар жалб қилинган. Зарбадан сўнг биринчи дақиқаларданоқ
одамларнинг ҳаётини сақлаб қолган ҳар бир кишига ўз миннатдорчилигимни
билдираман”, — деди Зеленский.
Полтава вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Филипп Прониннинг
айтишича, содир бўлган воқеа туфайли полтаваликлар қон топширмоқда.
“Барча тегишли хизматлар жойида ишламоқда. Қутқарувчилар ва
шифокорларнинг энг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари бугунги кунда бир нечта
ҳаётни сақлаб қолди”, деди Пронин.