Бомбаланаётган Ғазо: 333-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 333 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Жабалиядаги бозор, Нусейрат лагери ва Маваси ҳудудидаги кўчирилганлар жойлашган чодирларга ҳужум қилди. Исроил босқинчилари сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторида оилаларга қарши 3 марта қирғин қилди, натижада 33 киши ҳалок бўлди ва 67 киши жароҳат олди.
▪️Ҳужжатлаштирилган фаластинлик қурбонлар сони 2023-йил 7-октябрдан бери 40,819 киши ҳалок бўлди ва 94,291 киши жароҳат олди.
▪️Нацистлар ЮНРВАнинг Жабалия лагеридаги кўчирилганлар
учун мактаби ёнида нон учун навбатда турган одамларга қарата ўқ узди. 8 киши
шаҳид бўлди.
▪️Ғазода 160 минг нафар бола
полиэмилитга қарши эмланди. Эмлаш ишлари ЖССТ, ЮНИСЕФ ва ЮНРВА ҳамкорлигида
амалга оширилди.
▪️Ғарбий
Соҳилда босқинчилар Женин лагерини 7-кундирки қамалда ушлаб турибди. Ал-Халилга
борадиган йўллар тўсиб қўйилган, Тулкарм, Наблус ва Қалқиля ҳам ҳужум остида.
▪️Тулкармда шиддатли жанглар кетмоқда, у бутунлай қамалда,
касалхоналарга олиб борувчи йўллар тўсилган, босқинчилар бир болани ўлдирган. 7
кун ичида шаҳидлар сони 30 кишига етди.
▪️Ҳусийлар
Қизил денгизда иккита нефть кемасига ҳужум қилишди. Бир кема Панама байроғини
кўтарган, иккинчиси - КСА.
▪️Суриядаги АҚШ ҳарбий базаси кучли ракета зарбаларига
учради.
▪️Al-Jazeera: ҲАМАС Ғазо шимолида ўз кучларини
тиклаб, 3000 нафар янги жангчини жалб қилди.
▪️Туркиянинг Измир шаҳрида ёшлар
Американинг USS Wasp авиаташувчи
кемасининг 2 аскарини Фаластин халқига қарши геноцидда айблаб, калтаклади ва бирининг бошига қоп кийдирди.
15 киши ҳибсга олинган.
▪️Исроил разведка хизмати Қуддус
ва Фаластиннинг собиқ муфтийси, Ал-Ақсо масжиди имоми Шайх Икрима Сабрийни гувоҳлик бериш
учун чақиртирди. Полиция
унинг босиб олинган Шарқий Қуддусдаги уйига бостириб кирган ва тинтув ўтказган.