03.09.2024 11:29

Туркияда МОССАД жосусларига пул етказиб турган шахс ушланди

Туркия суди Истанбулда қўлга олинган Исроилнинг МОССАД ташқи разведка хизмати учун пул етказиб бериш вазифасини бажариб келган косовалик Лиридон Рексепини ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.

Хавфсизлик манбаларидан олинган маълумотларга кўра, Исроил разведкаси номидан Рексепи дрон ёрдамида тасвирга олиш ва фаластинлик сиёсатчиларга қарши психологик амалиётлар ҳам ўтказган. Унинг Туркияда Сурия бўйича маълумот йиғаётган ходимларга пул ўтказгани маълум бўлди.

Туркия разведка ташкилоти (МİТ) Рексепининг ҳисобидаги барча шубҳали операцияларни кузатиб, унинг бир неча марта Western Union орқали Туркиядаги ходимларига пул ўтказмаларини амалга оширганини аниқлади.

Рехпери Туркияга кирган 25 августдан бери кузатув остида бўлган ҳамда МİТ ва Истанбул полицияси мувофиқлигида 30 август куни қўлга олинган.

Сўроқ пайтида Рексепи пул ўтказмаларини амалга оширганини тан олди ва суд томонидан ҳибсга олинди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.