-
Суданнинг турли вилоятларида тарқалган вабо касаллигига чалинган сони 9533, эпидемия қурбонлари сони эса 315 нафарга етди. Мамлакатда авж олган қуролли тўқнашувлар ҳамда июнь ойидан буён давом этаётган ёғингарчиликлар ва сув тошқинлари сабабли юз минглаб мусулмонлар қийин аҳволда қолган.
-
ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар душанба куни Ғазода уруш бошланганидан қарийб бир йил ўтиб, минтақавий иттифоқчилар кўмагида Исроилга қарши курашни давом эттириш учун ресурсларга эга эканлигини маълум қилди. Синвар гуруҳнинг Ямандаги иттифоқчиларига йўллаган мактубида “узоқ давом этадиган вайронкор урушга қарши курашишга тайёрмиз”, деди.
-
Остона шаҳрида "Марказий Осиё - Германия" саммити бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев унда иштирок этиш учун Қозоғистонга жўнаб кетди.
-
Бир мисол келтирамиз. Ҳар куни неча-неча бемор сенинг шифохонангда текинга даволанади. Сўнгра бошқасининг олдига бориб: “Яхшиям борсиз, агар саховатингиз бўлмаганида, биз қаерга бош урардик, ким биз билан шуғулланарди! Дориларимизни ким берар, бизларни ким даволарди!” дейишса, индамай кетасанми? Асло! “Шифохона меники, сизларни даволаган, малҳамларингизни берган, ҳолингиздан хабар олган менман. Раҳматни менга айтинг!” дейсан. Энди сўровимиз қуйидагича: – Сен энг оддий яхшиликларингнинг ҳам бошқасига берилишига рози бўлолмаяпсан. Аллоҳ таоло бизларга ато этган ниҳоясиз хайр ва эҳсонларнинг бошқасига нисбат берилишига, ташаккур ва миннатдорлик билдирилишига қандай рози бўлсин?
-
Сўнгги маълумотларга кўра, муҳожирларга қаратилган барча жозибали таклифларга қарамай, Исроил аҳолиси ҳамон 10 млнга етмайди. Қочиб кетаётганларнинг Исроил ҳақидаги фикрлари ва бу мустамлакачи давлатга кўчишни ўйлаётганларга ёмон таъсир қилиши вазиятни янада чигаллаштириши мумкин – журналист ва таҳлилчи Аднан Абдурраззоқ мақоласидан.
-
Россия президенти Владимир Путин Россия армиясидаги аскарлар сонини тахминан 180 минг нафарга ошириб, умумий ҳарбий хизматчилар сонини 2 млн 389 мингдан ортиқ кишига етказиш ҳақидаги фармонни имзолади.
-
БМТ маълумотларига кўра, 2030 йилга келиб дунёда 3,3 миллиарддан ортиқ аҳоли тоза сув ва санитария таъминотидан маҳрум бўлиши мумкин. Дунё мамлакатларининг ярмида дарёлар, кўллар ва сувли қатламлар каби чучук сув экотизимлари бузилмоқда, дарёлар ва кўллар қурияпти, сувли қатламлар ҳаддан ташқари эксплуатация қилинмоқда. Бу эса ҳар йили ер ости сувлари сатҳининг кескин пасайишига олиб келмоқда.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 346 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Россия ҳукумати Давлат думаси депутати Владислав Даванковнинг мактаблар ва маҳаллий ҳокимликларга диний либосларга маҳаллий тақиқ ўрнатиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламади. Россия ҳукумати қонунчиликда "диний либос", "диний атрибутлар ёки диний рамзларга эга кийим" тушунчаларига изоҳлар йўқлигига эътибор қаратди. Бу тузатишлар "ноаниқ ҳуқуқни қўллаш амалиётига олиб келиши" мумкинлиги қайд этилди.
-
Германия канцлери Олаф Шольц Марказий Осиёга илк ташрифи доирасида Ўзбекистонда бўлди. Ташрифдан кўзланган мақсад нима, қандай келишувларга эришилди?