-
Афғонистоннинг Уммондаги элчихонаси қайтадан ўз фаолиятини бошлади. Қайд этилишича, элчихона фаолияти "Толибон" тайинлаган дипломатлар томонидан юритилмоқда. Ҳозирда дунёнинг 39 та давлатида афғон дипломатик ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 348 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конидан водород сульфид (олтингугурт гази) сизиб чиқиши қайтадан бошланди. 4 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда (расмий манбаларда – 2 киши), жароҳатланганлар ҳам бор.
-
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат геология-қидирув ва юқори қийматли маҳсулотлар занжирини яратиш йўлида икки давлат мулоқотини давом эттиришда муҳим қадам экани қайд этилди.
-
Ливанда “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати аъзолари фойдаланган пейжерларда бир вақтда портлашлар содир бўлди. Портлашлар натижасида жами 9 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди, 2800 киши жароҳатланди, улардан 200 нафарининг аҳволи оғир. Тафсилотлар
-
Дунёдаги урушлар вайронагарчилик келтириши, инсон ҳуқуқларининг кенг миқёсда бузилиши ва гуманитар халқаро вазиятни издан чиқариши сир эмас. Шунга қарамай, жаҳонда урушларга бутунлай бошқа тарафдан – манфаат нуқтаи назаридан қарайдиган ўйинчилар ҳам бор. Уруш тужжорлари учун турфа халқлар тортаётган азоб-уқубатлар қурол сотишдан олинадиган миллиардлаб долларлик фойдага таққослаганда арзимасдир.
-
Ҳиндистон Кашмиридаги Минпур шаҳрида дунёдаги энг катта қўлда ёзилган Қуръони каримлардан бири оммага тақдим этилди. Узунлиги 12,5 метр ва эни қарийб 3 метр бўлган ноёб қўлёзма хаттот Пир Имтиоз Ҳайдар Шоҳ Нуроний Мужададий томонидан ёзилган. Урдуча изоҳли арабча матн яратиш учун котибга 425 кун керак бўлди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 347 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Японияда кетма-кет 54 йилдан буён 100 ёшдан ошганлар сони ортиб бормоқда. Сентябрь ойи ҳолатига кўра, мамлакатда 100 ёшдан ошган аҳоли сони бир йил ичида қарийб 3 минг кишига кўпайиб, 95,1 минг нафардан ошди.
-
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашувда Бразилия ва Хитойнинг Украинадаги урушни ҳал қилиш бўйича тинчлик режасини қўллаб-қувватлади. У урушнинг янада авж олиши «тузатиб бўлмайдиган оқибатларга» олиб келиши, «қўшни халқлар эса тинч-тотув яшаши керак»лигини таъкидлади.