Германия канцлери Олаф Шольц Ўзбекистонга келди
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия канцлери Олаф Шольц 15 сентябрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Президент Шавкат Мирзиёев Германия канцлерини Регистон майдонида кутиб олди.
Самарқанддаги
Конгресс марказида Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольцнинг тор доирада ва
делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.
Томонлар
парламентлар, ҳукуматлар, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги фаол алоқаларни
давом эттириш тарафдори эканликларини билдирди.
Ташқи
сиёсат идораларига Ўзбекистон-Германия муносабатлари даражасини ошириш
масаласини кўриб чиқиш, халқаро ва минтақавий муаммолар, жумладан, Афғонистондаги
вазият юзасидан мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказиш топширилди.
Саммитга
Саноат ва технологиялар бўйича стратегик шериклик дастури тайёрлангани қайд
этилди. Германиянинг етакчи компания ва банклари билан умумий қиймати қарийб 9
млрд евро бўлган ҳамкорлик лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.
Улар
«яшил» энергетика, кимё саноати, ўта муҳим хомашёни ўзлаштириш, машинасозлик,
тўқимачилик саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа кўплаб
йўналишларни қамраб олади.
Жумладан,
Siemens Energy компанияси билан Ўзбекистон ҳудудларида буғ-газ электр
станцияларини қуриш, Linde Group компанияси билан «метанол ороли» барпо этиш ва
«яшил» аммиак ишлаб чиқариш, KfW Ipex-Bank иштирокида йирик мис конини
ўзлаштириш, Giga Fiber билан мис қазиб олиш ва кабель маҳсулотларини ишлаб
чиқариш, AMK Global билан углерод толаси, Guesscon билан қора қурум ва водород
ишлаб чиқариш ва бошқа кўплаб лойиҳалар энг муҳим лойиҳалар сифатида қайд
этилди.
Насос
тизимларини маҳаллийлаштириш, қайта тикланувчи энергетика, тиббий буюмлар ишлаб
чиқариш, логистика марказларини ташкил этиш бўйича бир қатор янги лойиҳалар
мавжуд.
Шавкат
Мирзиёев Lufthansa авиакомпаниясининг Ўзбекистонга тўғридан-тўғри парвозларини
қайта йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқишни таклиф этди.
Музокаралар
якунида Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц Қўшма декларацияни қабул қилди.
Расмий
ташриф доирасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, шу жумладан:
Миграция
ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
Ветеринария
ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;
«Яшил
Марказий Осиё» ташаббуси доирасида сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш
соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;
Ўта муҳим
минераллар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация;
Транспорт
соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Париж
битими доирасида иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум.
Бундан
ташқари, 2024−2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат
кооперацияси дастури қабул қилинди, шунингдек, Ўзбекистон ва Германиянинг
етакчи корхоналари даражасида бир қатор битим ва шартномалар тузилди.
Маълумот
учун, 2023 йилда товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард евродан ошди. Германия
бизнеси билан ҳамкорлик кенгаймоқда — 2024 йил бошидан буён Ўзбекистон
иқтисодиётига Германия компанияларининг 800 миллион евролик инвестициялари
киритилди.
Reuters хабарига кўра, Олаф Шольц илк ташрифини Қозоғистон ва Ўзбекистонга амалга ошириши Берлин Украинадаги урушдан кейин янги бозорлар, энергия ва фойдали қазилмаларни қидираётгани билан боғлиқ.