Бомбаланаётган Ғазо: 351-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 351 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Нусайрат лагери, Хон Юнис, Рафаҳ ва Зайтун ҳудудига ҳужум қилди. 24 соат ичида 44 киши шаҳид бўлди.
▪️Ат-Танур вилоятидаги Ал-Қассам бригадалари Меркава танки ва ҳарбий булдозерни уриб туширди.
▪️Нацистларнинг Байрутдаги 7 қаватли турар-жой биносида портлаши оқибатида 17 киши, жумладан, Ҳизбуллоҳ етакчиси Иброҳим Ақил ҳалок бўлди.
▪️Жазоир томонидан Ливандаги терактлар бўйича чақирилган БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Хитой ваҳший ҳаракатлар учун жавобгарларни жазога тортишга чақирди. Россия Исроилнинг террор ҳужуми тинчликка таҳдид солаётганини айтди.
▪️Франция президенти Макрон Нетаняху билан кескин суҳбатда Исроил Ливандаги зўравонликлари билан урушга олиб бораётганини айтди.
▪️Пентагон: USS Truman самолёт ташувчи кемаси душанба куни шарқий Ўрта ер денгизига жўнаб кетади.