Москванинг Дорогомилово туманида кекса ёшли фуқаролар учун араб тили дарслари уюштирилади. Ушбу курслар Москва ҳукумати меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан назорат қилинадиган "Москва узоқ умр кўриш" лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқдаган. Тегишли эълон Дорогомилово тумани маъмурияти сайтида эълон қилинди.

Дарслар давомида талабалар араб тили асослари ва грамматикасини ўрганишади, шунингдек, чет эл фуқароси билан мулоқотни давом эттириш учун етарли миқдорда лексик бирликларни ўзлаштиришади.

"Москва узоқ умр кўриш" давлат бюджет муассасасининг Islam News нашрига маълумқилишича, дастурда эркаклар (60+) ва аёллар (55+) иштирок этишлари мумкин.

Араб тилидан ташқари, бир қанча бошқа тиллар, жумладан турк тилини ҳам танлаш мумкин. Машғулотлар она тили араб ва бошқа тиллар бўлган мутахассислар томонидан олиб борилиши маълум қилинди. “Узоқ умр кўриш” марказининг қўшимча қилишича, 28 сентябрь, шанба куни меҳмонлар куни бўлиб ўтади ва унда араб тилидаги мастер-классда қатнашиш мумкин.

Ташкилотчилар араб тилини ўргатиш бежиз танланмагани, Москва аҳолиси ўртасида ушбу тилга бўлган қизиқиш юқори эканини таъкидламоқда. 

Мавзуга алоқадор