Эрон шарқидаги Жанубий Хуросон вилоятидаги кўмир конида содир бўлган портлаш оқибатида 52 киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳатланди, деб хабар берди Эрон давлат телевидениеси.

Дастлабки маълумотларга кўра, коннинг икки блокидаги портлашга метан сизиб чиқиши сабаб бўлган. Ҳодиса вақтида воқеа жойида 69 киши ишлаган, деди Жанубий Хуросон губернатори Жавад Генаатзода. Вайроналар остида қанча одам қолиши мумкинлиги ҳақида хабар берилмаган.

Эрон президенти Масуд Пезешкиан қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, уларга ёрдам кўрсатишга ваъда берди, шунингдек, воқеа юзасидан тергов бошланганини эълон қилди.

Табас кони 30 минг квадрат километрдан ортиқ майдонни эгаллайди ва Эрон пойтахти Теҳрондан тахминан 540 км узоқликда жойлашган. Эрон давлат ахборот агентлиги IRNA Табасни мамлакатдаги "энг бой ва энг катта кўмир тумани" деб атайди.

Мавзуга алоқадор