Эрон мудофаа вазири АҚШнинг Қизил денгиздаги кемаларни ҳимоя қилиш учун халқаро гуруҳ яратиш режасини танқид қилиб, агар шундай қилинса, жиддий муаммоларга учрашини айтди.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси президент Жо Байден импичменти бўйича тергов ўтказилишини маъқуллади. Ташаббусни 221 республикачи қўллаб-қувватлади, 212 демократ қарши овоз берди.
Ғазо ҳукумати ғазоликларга юборилган минглаб тонна инсонпарварлик юклари Миср чегарасидан ўтмагани, уларнинг бир қисми аллақачон яроқсиз ҳолга келганини маълум қилди.
Исроил матбуоти 7 октябрь куни Исроилнинг Ғазо сектори билан чегарадош ҳудудларида “дўстона отишма” натижасида бир неча ҳарбий ва тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди.
Италияда иккита исломий жамоат марказининг ёпилиши нафақат мусулмонлар, балки мамлакатдаги сўл партиялар ва католик руҳонийлари томонидан ҳам қораланмоқда.