Ғазо ҳукумати: Минглаб тонна инсонпарварлик ёрдами Миср ҳудудидан ўтгани йўқ
Ғазо сектори ҳукумати Ғазо аҳолиси учун ўнлаб мамлакатлардан юборилган минглаб тонна инсонпарварлик ёрдами Миср ҳудудидан ҳеч қачон ўтмаганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Al Jazeera.
Қайд
этилишича, кўп ҳафталардан бери бу ёрдам Рафах назорат пунктининг нариги
томонида бўлиб, Ғазога етказилмаган. Афсуски, юзлаб тонна ёрдам аллақачон
яроқсиз ҳолга келган.
“Биз
бу ёрдамни Ғазо секторига зудлик билан етказилишини талаб қиламиз, чунки вазият
ҳалокатли. Фаластин халқи озиқ-овқат, сув ва дори-дармонларнинг кескин
танқислигидан азият чекмоқда. Ғазо шимолида минглаб болалар очликдан ўлмоқда”, - дейилади Ғазо ҳукумати
баёнотида.
Ғазо
секторида кунига 1000 та юк машинаси ҳақиқий чақалоқ сути, асосий эҳтиёжлар,
озиқ-овқат ва тиббий асбоб-ускуналарга эҳтиёж мавжуд. Шунингдек, Ғазо секторига
шифохоналар, новвойхоналар, қудуқлар, ичимлик суви станциялари ва бошқа муҳим
объектларни ишга тушириш учун кунига миллион литр ёқилғи керак.
Баёнотда АҚШ ва
халқаро ташкилотлар Ғазо секторидаги фаластинликларни очлик билан ўлдиришга
қаратилган ишғол сиёсатини маъқуллаш хавфи ҳақида огоҳлантирилиб, ушбу
жиноятлар учун жавобгарлик улар зиммасига юкланган. Шунингдек, уларнинг
амалиёти халқаро ҳуқуқ ва барча халқаро конвенция ва нормаларни бузиши
таъкидланган.
.