14.12.2023 11:29
1938
Қирғизистон ва Тожикистон яна 47 км давлат чегараси бўйича келишиб олди
Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида 8-14 декабрь кунлари Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки давлат ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда
топографик ишчи гуруҳлар Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 47,05 км
қисми бўйича келишувга эришди.
Томонлар Тожикистонда
бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашувда қолган участкаларни тавсифлаш устида
ишлашни давом эттириши маълум қилинди.
Учрашув якунлари бўйича тегишли баённома имзоланди.
Учрашув дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтгани таъкидланди.