14.12.2023 01:22

ОАВ: 7 октябрь куни Исроил аскарлари ва тинч аҳоли “дўстона отишма”да ҳалок бўлди

7 октябрь куни Исроилнинг Ғазо сектори билан чегарадош ҳудудларида “дўстона отишма” натижасида бир неча ҳарбий ва тинч аҳоли ҳалок бўлди, деб ёзади Исроилнинг Haaretz газетаси.

Нашрнинг қайд этишича, ўша санада юзлаб одамлар ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти Иззад-Дин ал-Қассам бригадалари қурбонига айланган, бироқ айни пайтда, бир неча исроилликлар “дўстона отишма натижасида ҳалок бўлган.

Haaretz Исроил армиясининг бу факт юзасидан ҳеч қандай тергов бошламаганига эътибор қаратмоқда.

7 октябрь воқеаларини текшириш масаласида иккиланишга “Исроил қуролли кучлари тушиб қолган фавқулодда шароитлар” сабаб бўлди, дея таъкидлайди нашр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил армияси Ғазода қуруқликдаги ҳужумлар бошланганидан буён 20 нафар аскар “дўстона отишма”ларда ҳалок бўлганини билдирган эди.

Маълумот учун, “дўстона отишма” (инглиз тилида - friendly fire) – ҳарбий атама бўлиб, ҳарбий хизматчи ёки бўлинма томонидан ўз қўшинлари (кучлари) бўлинмаларига ёки иттифоқчининг қўшинларига (кучларига) нотўғри ўт очиш ёки ҳужумни билдиради. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.