Британиянинг бандлик трибунали “демократик жамиятда ҳурмат қилиниши керак бўлган фалсафий қарашлар” сифатида дискриминацияга қарши қонунлар остида сионизмга қарши академик эркинлик ҳимоя қилиниши керак деган қарорга келди, деб ёзади Arab News.

Гап шундаки, сиёсий социология фанидан дарс берган профессор Дэвид Миллер 2021 йилда сионизмни “ирқчи, империалистик ва мустамлакачи” деб атагани ҳамда у апартеид ва этник тозалашга олиб келади, дегани учун Бристол университетидан ишдан бўшатилганидан кейин иш судга ошганди. Университет раҳбарияти бу гапларни антисемитизмга тенглаштириб, ўқитувчи билан хайрлашган.

Суд Миллернинг сўзларини қарама-қарши деб атади, аммо профессор қонунга хилоф равишда камситилган деган қарорга келди.

“Кўпчилик Миллернинг тарих ва сиёсат соҳасидаги таҳлилига асосли равишда рози бўлмаса-да, бошқалар бунинг тескари фикрига эга бўлиши мумкин. Биз у ўз қарашлари “фалсафий қарашлар” деб баҳоланиш мезонларига жавоб беришини кўрсатди, деб ҳисоблаймиз”, — дея хулоса қилди судья Роҳан Пирани.

2019 йилдаги маърузасида Миллер сионизм исломофобиянинг асоси эканлигини таъкидлаганди. Бу яҳудий талабаларнинг жаҳлини чиқарган ва улар ўқитувчи устидан ректорликка шикоят қилганди.

Мавзуга алоқадор