Италиянинг шимоли-шарқидаги Гориция провинцияси Монфальконе туманида иккита исломий марказ ва намозгоҳларнинг ёпилиши, асосан, бангладешлик ишчилардан иборат мусулмон жамоасининг умидини пучга чиқармоқда, дея хабар беради Anadolu маҳаллий ОАВга таяниб.

Il Piccolo газетаси маълумотларига кўра, ўнг қанот популистик “Лига” партияси вакили бўлган Монфальконе тумани мэри Анна Мария Чисинт ноябрь ойида марказларни ёпиб, мусулмонлар собиқ супермаркетда намоз ўқимасликлари учун у жойни қурилиш майдончаси деб эълон қилган.

Сўл сиёсатчи Фурио Хонсел мэрнинг қарори Конституциянинг энг муҳим моддаларига зид эканини таъкидлади.

Икки католик руҳонийси Флавио Занетти ва Паоло Зуттион ўз баёнотларида диний эркинлик ҳурмат қилиниши керак бўлган қадрият эканини маълум қилишди. 

Таниқли имом Абдел Мажид Киноний эса кенг мусулмон жамоатчилигини 23 декабрь куни қарорга қарши тинч норозилик билдиришга чақирди. 


Мавзуга алоқадор