-
Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 127 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари.
-
Мисрликларнинг мустамлакачилик, зулм эксплуатацияни танқид қилиш имконияти мустақиллик қўлга киритилганига қадар кўпроқ ва кучлироқ эди. Мустамлакачилар ўрнини миллий ҳокимият эгаллагач эса, фуқароларнинг имкониятлари, ҳуқуқлари ва ҳаракатлари кўлами анча қисқарди. Эркинликлар, ҳуқуқлар ва бурчлар руҳига йўғрилган конституциялар билан мавжуд аччиқ воқелик ўртасида бўшлиқ ҳали ҳам бор ва кенгайиб бормоқда. Ҳозир мавжуд бўлгани олдингисидан ёмон, келажакдаги эса иккаласидан ҳам ёмонроқ. Мисрнинг яқин ўтмиши, мустақилликни қўлга киритиши ва ундан кейинги даври – Azon Global нигоҳида.
-
Дунёнинг йирик логистика компаниялари Қизил денгиздаги юк ташиш хавфсизлиги билан боғлиқ вазият АҚШ ҳусийларга қарши ҳарбий амалиётлар бошлаганидан кейин фақат ёмонлашганини таъкидламоқда.
-
Исроиллик ҳарбий шифокор Исроил армияси Ғазо секторидаги уйларни талон-тарож қилгани ва ёқиб юборгани ҳамда фаластинлик маҳбусларни судсиз қатл қилгани ҳақида сўзлаб берди. Унинг сўзларига кўра, Исроил ҳарбийлари ғазоликларнинг уйларидан кўп сонли матраслар, газ плиталари, болалар ўйинчоқлари, чангюткичларгача ўғирлашган.
-
Туркиянинг биринчи астронавти Алпер Гезеравжини ўз ичига олган Axiom-3 (Ax-3) экипажи Dragon космик кемаси капсуласида Ерга қайтди.
-
Беларусь президенти Александр Лукашенко 7-9 февраль кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Ташрифнинг қисқача тафсилоти.
-
Америкалик телебошловчи Такер Карлсон ўз сайтида Россия президенти Владимир Путин билан икки соатлик суҳбатни эълон қилди. “Украина денафикацияси”, 2014 йилда Украинадаги “давлат тўнтариши”, тинчлик музокаралари, АҚШдаги сайловлар билан боғлиқ вазият, Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар суҳбатнинг асосий мавзулари бўлди.
-
АҚШ президенти Жо Биден махсус прокурор Роберт Хурнинг хотираси ва қарилиги ҳақидаги айбловларини инкор этар экан, худди шу йиғилишнинг ўзида Миср президенти Сисини "Мексика президенти" деди.
-
Ҳозирда жамиятимизда мумтоз адабиётимизга, жумладан, ҳазрат Навоийнинг ижодига нисбатан асосан икки хил ёндашув бор. Бир гуруҳ кишилар унга меҳр қўйиб, бу улуғ шоирнинг асарларини қизиқиб ўрганади, лекин исломий илмлардан бехабар бўлганлари учун бу муҳташам оламнинг гўзалликларини етарлича кўра олмайдилар, хуш ифорларини туя олмайдилар. Шунинг учун ҳам бўлса керак, бундай кишиларнинг сийратида буюк адибларимизнинг бебаҳо ўгитларининг инъикосини топиш мушкул. Янада аниқ қилиб айтсак, бу тоифа одамлар мумтоз адабиётимизда куйланган исломий эътиқод ва ахлоқларни ўз шахсий ҳаётларида етарлича амалга ошира билмайдилар. Бунга ўтган даврларда қасддан диндан узоқлаштирилганимиз, адабиётимиз динсизлаштирилгани, уни ўрганиш тартиби бузилгани, асл манбадан ўрганмай қўйилгани, тасаввуфий адабиёт истилоҳларини билмаслик каби омиллар ҳам сабаб эканида шубҳа йўқ...
-
Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 126 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.