Бомбалар остидаги Ғазо: 126‑куннинг асосий воқеалари
Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 126 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари.
▪ 24 соат
давомида босқинчилар Рафах, Дайр ал-Бахахи ва Хон Юнисга ҳужум қилди. Кун давомида 15 та
оммавий қотиллик содир этилди, бунинг натижасида 130 киши ҳалок бўлди, 170 киши
яраланди.
▪ 7
октябрдан буён Ғазода Исроил ҳужумлари натижасида 27 840 фаластинлик, жумладан
12 150 бола ва 8 000 дан зиёд аёл ҳалок бўлди, 10 мингга яқин киши бедарак
йўқолган.
▪ Босқинчилар
Ғазо марказида кўчирилганлар бошпана
топган болалар боғчасига ҳужум қилишди. 4 киши ҳалок бўлди, ўнлаб
одамлар яраланди.
▪ Босқинчилар
Ғазо секторидан бир
дивизия, 3 та бригада ва бир батальонни, Хон Юнисдан эса бир батальонни олиб чиқиб кетди.
▪ Ирландия бош вазири Мишел О`Нил: ҲАМАС охир-оқибат Яқин Шарқда тинчлик
ўрнатишда ҳамкорга айланади. Яқин Шарқдаги можарога барҳам беришнинг ягона йўли
мулоқотдир.
▪ Иордан
дарёсининг ғарбий соҳилида босқинчилар Хеброн, Қалқиля, Байтлаҳм ва Наблусга
бостириб кирди ва бу ерда 6 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Тулкармда
босқинчилар қамоқдан чиққан ёшларни ҳибсга олди.
▪ Байден:
Исроилнинг Ғазодаги жавоби меъёридан
ошиб кетди. Ғазо секторида жуда кўп бегуноҳ одамлар оч қолмоқда ёки ўлмоқда. Ғазо аҳолисининг
очлиги тўхтатилиши керак.
▪ Ливан
жанубидан босиб олинган Фаластин ҳудудларига Юқори Жалила томон 30 та ракета
учирилди.
▪ ЮНИСEФ: Биз
зудлик билан томонларни 600 мингдан ортиқ болалар ва уларнинг оилалари паноҳ топган Рафахда ҳарбий вазиятни кучайтиришдан тийилишга
чақирамиз.
▪ Исроил
армияси: Ҳизбуллоҳ томонидан Исроил шимолидаги Кирьят‑Шмонга отилган танкка
қарши ракеталардан 3 аскар жароҳат олди, бирининг аҳволи оғир.
▪ Maersk Shipping Company Қизил денгиздаги вазият туфайли 2023 йилнинг охирги чорагидаги даромад ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 87 фоизга камайганини маълум қилди.