Туркиянинг биринчи космонавти Ерга қайтди
Туркиянинг биринчи астронавти Алпер Гезеравжини ўз ичига олган Axiom-3 (Ax-3) экипажи Dragon космик кемаси капсуласи Халқаро космик станциядан ажралиб, 48 соатлик парвоздан сўнг Ерга қайтди.
Драгон капсуласининг Ерга қайтиши ноқулай об-ҳаво шароити
туфайли уч марта кечиктирилди.
Тўрт нафар
фазогир SpaceX компаниясининг Dragon космик кемаси Falcon-9 ракетаси ёрдамида 19
январь куни 00:49 да АҚШнинг Флорида штатидаги Кеннеди космодромидан коинотга
кўтарилган эди.
Dragon космик
кемаси 20 январь куни соат 13:40 да Халқаро космик станцияга туташди ва
тахминан 36 соатлик космик саёҳатни якунлади.
Алпер Гезеравжи ўз дастурига мувофиқ Халқаро космик
станцияда 13 та тажриба ўтказди.