Таровеҳ, витр билан таҳажжуднинг фарқи нимада, улар қачон ўқилади, витрнинг қазоси ўқиладими, таҳажжудни жамоат бўлиб ўқиш мумкинми? Таровеҳ, витр ва таҳажжуд намозлари тўғрисида умумий маълумотлар.
Қозоғистоннинг QAZAQ AIR авиакомпания Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат олди. Рухсатнома 13 март куни Туркистон-Самарқанд-Туркистон йўналишида авиақатновларни йўлга қўйиш учун берилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 161 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.
Сомали пойтахти Могадишуда президент мажмуаси яқинида жойлашган меҳмонхонага “Ал-Шабаб” террорчилари ҳужум қилди. Портлаш ва отишмаларда бир қанча амалдор, депутат ва журналистлар яраланди. Ҳалок бўлганлар ҳам бор.
Россияда фирибгарлар мамлакатдаги таниқли диний арбоб, “Еттинчи авлод” маҳаллий мусулмонлар диний ташкилоти раҳбари Алишер Жураевнинг овозини сунъий интеллект ёрдамида сохталаштирди. Улар Жураевнинг катта миқдорда қарз сўраган овозини оммавий тарқатишган.
Яманда кузатилган кучли ёғингарчиликлар туфайли 2 млн ички қочқинлар яшаётган 204 та лагерга зарар етказди, 6,5 минг оила бошпанасиз қолди. Улар озиқ-овқат, бошпана, кийим-кечак ва гигиена воситаларига муҳтож.
АҚШ Россияга қарши санкцияларнинг Марказий Осиё давлатларига салбий таъсирини юмшатиш устида ишлашда давом этиш, минтақа билан савдо ҳажмини ошириш ва у ерга сармоя оқимини оширишга тайёрлигини билдирди.
Озарбайжон 2024 йил 13 мартда Европарламентда қабул қилинган “Европа Иттифоқи ва Арманистон ўртасидаги яқин алоқалар ҳамда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик битими зарурлиги тўғрисида”ги резолюция асоссиз ва нохолис, икки томонлама стандартнинг яққол намунаси деб атади.