Россияда таниқли диний арбобнинг овози сунъий интеллект ёрдамида сохталаштирилди
Россияда фирибгарлар мамлакатдаги таниқли диний арбоб, “Еттинчи авлод” маҳаллий мусулмонлар диний ташкилоти раҳбари Алишер Жураевнинг овозини сунъий интеллект ёрдамида сохталаштириб, оммавий тарқатишди, дея хабар қилди Islam News нашри.
200 минг
рубль қарз сўраган аудиоёзувлар телеграмдаги обуначиларига юборилган.
Фирибгарлар
аудиоёзувни сохталашдиришда бир хатога йўл қўйган: ёзувда «Ассалому алайкум»
ўрнига русча «привет» сўзи ишлатилган. Бироқ кейинги сафар улар бу
одатга мослашишни ўрганишлари
аниқ. Шу сабабли, жиноятчиларнинг ҳийла-найрангларига тушиб
қолмасликнинг ягона ишончли йўли - эҳтиёт бўлиш, пул ўтказишга шошилмаслик,
балки маълумотни текшириш.
“Яхшиямки,
ёвуз режанинг олди
олинди. Алишер Жураев
ўз обуначиларига сохта
манзилни рад этди”, -
дейилади хабарда.
Azon
Global нашри ҳам ахборот технологиялари ҳамда сунъий интеллект ривожланиб,
сурат ва овозлар клонлантириш авж олаётган бир пайтда маълумотларни қабул
қилиш, тарқатиш, хайр-эҳсонлар қилишда эътиборли бўлиш, маълумотларни текшириш
усулларини ўрганишни тавсия қилади.