-
BP ва БААнинг ADNOC компанияси “минтақавий ноаниқлик” туфайли Исроилдаги Partnership энергетика компаниясининг 50 фоиз улушини сотиб олиш бўйича музокараларни тўхтатди. Битим қиймати 2 млрд долларни ташкил этиши керак эди.
-
АҚШ Давлат департаменти буюртмаси асосида тайёрланган ҳисоботда сунъий интеллект одамзодга таҳдид солаётгани, энг ёмон сценарийда инсониятнинг йўқ бўлиб кетишига сабабчи бўлиши айтилган. Ҳисоботда унинг хатарларини камайтириш бўйича чоралар, жумладан, махсус Федерал агентлик ташкил этиш, кучли моделлар тафсилотларини оммага ошкор қилишни тақиқлаш ва СИ хавфсизлиги бўйича тадқиқотларни молиялаштириш таклиф қилинди.
-
Муборак Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг наздида йилнинг энг афзал ойидир. Бу ой мусулмонлар учун ҳасанотларини, савобларини кўпайтириш мавсумидир. Ушбу ойнинг барча имкониятларидан фойдаланиб, кўпроқ савоб олиш учун қайси амалларни қилган афзал?
-
2023 йилда Францияда исломофобия ҳолатлари сони 57 фоизга ошиб, 828 та ҳодиса қайд этилди. Жабрланганларнинг 81,5 фоизини аёллар ташкил этмоқда.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 160 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига поездда борди. Йўл давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар билан диний-маърифий йўналишлардаги ишлар, Рамазон ойи фазилатлари тўғрисида суҳбатлашди.
-
Судан армияси жангарилар назорати остида бўлган Миллий телерадиокомпанияни озод қилди. “Исёнчиларни мамлакат бўйлаб ҳар жойда таъқиб қилишда давом этамиз”, - деди армия генерали Абдулфаттоҳ ал-Бурхон. Мамлакатдаги тўқнашувларда 13 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди, 7 млн киши уй-жойларини ташлаб кетган, 1,7 млн одам эса қўшни давлатларга қочган.
-
БМТ халқаро ҳамжамиятдан 7 йил муқаддам Мяньмадан қочиб келган 1 миллионга яқин роҳинжа мусулмонлари ва уларни қабул қилган Бангладеш ҳукуматига ёрдам бериш учун 852,4 млн доллар ажратишни сўради.
-
Европарламент ва ЕИ Кенгаши Хитой автомобиль саноатида Шинжон-Уйғур автоном туманида уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган маҳсулотларни тақиқлашга келишиб олди. Гап асосан Хитой автомобилларида қўлланилаётган алюминийнинг уйғурлар мажбурий меҳнатидан фойдаланиб ишлаб чиқарилаётгани ҳақида кетмоқда.
-
Саудия Арабистони Дирия шаҳридаги маданий мерос объектига киришда кипасини ечишдан бош тортган АҚШ делегацияси аъзоси раввин Авраам Купердан кечирим сўради. Делегация ушбу ҳодисадан сўнг Қироликка ташрифини муддатидан олдин тугатган.