"Интер Маями"да ўйнаётган Лионел Месси Саудиянинг Саяр кийим-кечак бренди рекламасида роль ўйнади. Шу мақсадда футболчи араб миллий либосида кийинди, деб хабар беради Arab News.

Месси араб маданиятини тарғиб қилишда биринчи марта иштирок этаётгани йўқ. Ўтган йилнинг май ойида Саудия Арабистони туризм бошқармаси билан келишувга кўра, Месси мамлакат бўйлаб саёҳатлар учун реклама кампаниясининг бош қаҳрамонига айланганди.

Афсонавий футболчининг мақсади Европа, Ҳиндистон ва Хитойда мавжуд бўлган Саудия Арабистони Қироллиги атрофидаги нотўғри қарашларни йўқ қилиш эди. У оиласи билан Дирия туманидаги 300 йиллик тарихга эга Ат-Турайф қалъасига борди ва анъанавий араб таомларидан тановул қилди. Шундан сўнг машҳур футболчи От музейига ташриф буюриб, араб отига миниб, қўлида лочин билан камераларга суратга тушди.

Мавзуга алоқадор