15.03.2024 12:59

“Ал-Шабаб” жангарилари Сомалидаги меҳмонхонага ҳужум қилди

“Ал-Шабаб” террор ташкилоти жангарилари Сомалидаги меҳмонхонага қуролли ҳужум уюштирди, дея хабар бермоқда Anadolu.

Қайд этилишича, пойтахт Могадишуда президент мажмуи яқинида жойлашган меҳмонхонада портлаш содир бўлган, шундан сўнг террорчилар ва хавфсизлик ходимлари ўртасида отишма бошланган.

Ҳужум оқибатида кўплаб одамлар, жумладан, ҳукумат сўзловчиси Фарҳан Муҳаммад Жималеҳ, Сомали полициясининг юқори лавозимли вакили Абдиҳамид Абдуллаҳи Фанакс, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва айрим қонунчилар яраланган.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, ҳужум оқибатида бир неча депутат ҳалок бўлган.

Сомали ҳукумати меҳмонхонага қилинган ҳужум ҳақидаги хабарларга ҳозирча изоҳ бергани йўқ.

Ҳужум учун жавобгарликни «Аш-Шабаб» террор ташкилоти ўз зиммасига олди.

Ҳужумга учраган меҳмонхона қўриқланадиган ҳудудда жойлашган. Мажмуада мунтазам равишда ҳукумат вакилларининг йиғилишлари ўтказиб турилади. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.